«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Суд-ҳуқуқ » Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар

Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАР — миллий иқтисодиётга, унинг тармоқлари ёки соҳаларига зиён етказадиган ёки зиён етказиши мумкин бўлган ва жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш. Бундай жиноятларнинг содир этилиши натижасида жамият, жамоат бирлашмалари ёки айрим фуқароларга моддий зиён етказилади, жамиятнинг иқтисодий негизларига тажовуз қилинади.

Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга:

1) ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш;

2) ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жи-ноятлар;

3) иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар;

4) хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар;

5) Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар киради.

Ўзгалар мулкини ўзлаштириш усулига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида талон-тарож қилишнинг: босқинчилик, тов-ламачилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, ўғрилик каби шакллари ажратилган.

Талон-тарожнинг предмети пул баҳосига эга бўлган ва ўзгалар мулки ҳисобланган пул, қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа нарсалардир. Ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятларга алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш, жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш, мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш, мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш каби қилмишлар киради.

Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар сирасига Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш,  қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш,  чет эл валютасини яшириш, сохта тадбиркорлик, сохта банкротлик, банкротликни яшириш, қасддан банкротликка олиб келиш, божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, рақобат тўғрисидаги қонунчиликни ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш, бюджет ва смета-штат интизомини бузиш, қимматбаҳо металлар ёки тошларни топшириш қоидаларини бузиш, рангли металлар, уларнинг парча ва резги чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш, электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш кабилар киради. 

Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятларга хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш, этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш, чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти, пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, фаолият билан лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёхуд хабарнома юбормасдан шуғулланиш, қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш, рақобатчини обрўсизлантириш кабилан киради.

Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятларга хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, лицензиялаш тўғрисидаги қонунчиликни ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш, хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш, нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш кабилар киради.

 

Қахрамон Холмуродов

Жиззах вилоят суди судьяси


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:54
Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
09:44
Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади
09:42
Давлат харидларида февраль ойида 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди — Антикоррупция агентлиги
12:55
Зарбдорда фуқаролар 4-сектор сайёр қабулида 10 дан ортиқ муаммо билан мурожаат қилдилар
12:42
Газдан қарзи эвазига чорва моллари хатловга олинди
12:33
МИБ баъзида уйдан мажбурий чиқаришга оид суд қарорларини ҳам ижро қилади
10:13
Махбус аёл ҳасрати
14:02
News time: Чегирма берилган жарима, Жиззахнинг канализация лойиҳаси ва Толибон билан музокара
22:26
Ёш ҳуқуқшунослар билан учрашув
16:41
Жиззахда суд қарорига асосан фуқаро мажбурий тартибда уйдан чиқарилди
16:36
Алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ота 15 суткага қамаладиган бўлди
15:42
Жиззахда Россия билан ҳамкорликда қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда
15:04
Журналистлар “Жиззах шаҳри канализация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси билан танишдилар
11:47
Зилзила прогнози ҳақида билдиришнома хавфни қай даражада камайтира олади
10:38
Ходимлар қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан ўқув семинари ўтказилди
22:13
"Wednesday" барча қисмлар HD форматда
19:52
Фоторепортаж: Жиззахда "Маҳалла тизими ходимлари куни" нишонланди
16:28
"YOSH LIDERLAR" АУДИОПОДКАСТ 1-EPISODE (MADE IN SANGZOR.UZ)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР