Жиззахда 350 млн сўм кредит маблағини талон-тaрож қилган корхона раҳбари ушланди

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан “Қишлоқ қурилиш банк” Жиззах минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.G.” МЧЖга банк филиалидан корхонанинг “Оҳак ишлаб чиқариш технологик линиясини реконструкция қилиш” мақсадида ажратилган 350 млн сўм кредит маблағини МЧЖ раҳбари “W.M.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.