Тошкентда ширкат раҳбари халқ пулини «туя қилгани» аниқланди

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унга кўра, «O.B.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Б.Х. хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун ундирилган жами 350,6 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.