2023 йилнинг энг кучли смартфони

2023 йилнинг энг кучли смартфони

2022 йил тугашига ҳали анча бор, экспертлар эса 2023 йилнинг энг кучли смартфонини аниқлашга уринишмоқда.

DigiTimes ёзишича, улар TSMC компанияси топ-менежерларининг баёнотларига суянишмоқда. Янги процессоримиз бозорда энг кучлиси бўлади, дейилганди баёнотларда. У 3-нм техник жараён меъёрлари бўйича ишлаб чиқарилади.

Бунақа процессор ўрнатилган смартфон фақат 2023 йилнинг иккинчи ярмига бориб чиқарилади. Мутахассисларнинг тахминларига кўра, бу — iPhone 15 Pro. Apple ва TSMC мустаҳкам ва сермаҳсул ҳамкорлик қилаётгани нуқтаи назаридан, тахмин қилувчилар адашмаган.

Ушбу коллаборация (ҳамкорлик) янги айфонни янаги йилнинг энг кучли смартфонига айлантиради.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги янги айфон (iPhone 14) тақдимоти 7 сентябрда ўтказилиши кутилмоқда.