Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Қизиқарли фактлар
  3. Росcиялик янги миллионер… (ёхуд қурувчи тушида кўрган лотереядаги катта ютуқ ҳақиқатга айланди)

Росcиялик янги миллионер… (ёхуд қурувчи тушида кўрган лотереядаги катта ютуқ ҳақиқатга айланди)

Cана : 11-10-2018   /   Қизиқарли фактлар, Дунё   /   кўрилди: 174
Анапада яшовчи 42 ёшли Валерий Самусенко беш фарзанднинг отаси. Қурилишда тош терувчи вазифасида ишлайди. Бир одати бор. Доимий равишда фақат битта ларёкдан лотерея сотиб олади. Аммо ҳеч қачон пул ютмаганди. Яқинда туш кўрибди. Тушида лотерея ўйинида жуда катта пул ютганмиш. 

Эрталаб уйқудан тургач, негадир шу тушига ишонгиси келди ва нонуштани ҳам ортга суриб яна ўша ўзи учун таниш ларёкка чиқди-ю, 4 та лотерея чиптасини сотиб олди. Ўйин узоқ кутдирмади. Фақат... Валерий қурилишда ишлагани боис телевизор орқали ўйинни кузатиш учун имкон йўқ эди. 

Эртаси куни интернет орқали лотерея чипталарини текшириб кўрди. Учта чиптага балоям чиқмабди. Лекин тўртинчи чипта учун ажратилган ютуқ миқдорини кўриб сал қурса ҳушидан кетаёзди. Ютуқ Москва шаҳри марказида жойлашган, баҳоси 2 миллион рублга тенг квартира экан. Валерий ютуқни пул кўринишида олишни хоҳлади. Солиқлардан ортгани 1,74 миллион рубл экан. Шукр қилди. Энди у пулларни яшаб турган квартирасини таъмирлаш, кредитга олган машинаси қарзидан қутулишга сарфламоқчи.
Манба: Hordiq.uz
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!