Эртага Осиё қитъасида жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичининг охирги ўйинлари бўлиб ўтади. Улар орасида биз учун аҳамиятлиси Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги баҳс.
Ҳамюртларимиз марказлашган мусобақага мезбонлик қилаётган Саудия Арабистони билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.
Саудия Арабистонининг "Goal" нашри беллашув олдидан Жалолиддин Машарипов ўз клуби стадионига келаётганига эътибор қаратди.
- "Aн Насср"нинг ижарадан қайтган футболчиси Жалолиддин Машарипов эртага "Марсол Парк" стадионида пайдо бўлади.
Машарипов ўз клуби стадионида муҳим учрашувни ўтказади, аммо мамлакати - Ўзбекистон миллий терма жамоаси формасида яшил рангдаги саудияликларга қарши.
Машарипов келаси мавсумда "Ан Насср"нинг ҳужумларига катта ҳисса қўшади, - дейилади хабарда.
Саудия Арабистони нашри Жалолиддин Машарипов ҳақида ёзди
Улашиш: