Алишер Никимбаев: Ўзбекистон МТЖ Саудияга ютқазса ҳам кейинги босқичга чиқиши мумкин. Агарда...

Улашиш:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган охирги турни ўтказади. Мазкур баҳс Саудия Арабистонига қарши кечади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.

Айни пайтда Вадим Абрамов шогирдлари 7 турда 15 очко жамғаришди. Саудияликлар эса шунча ўйинда 17 очкога эга. Энди охирги турда кейинги босқич масаласи ҳал этилади.

Кўпчиликнинг эътибори эртанги беллашувга қаратилган. Турли ҳисоб-китоблар бош-оғриқларни келтириб чиқармоқда. Таниқли мутахассис Қатарда фаолият олиб бораётган Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида ҳам шундай математика фанидан олган билимларини синаб кўрди. Унинг билдиришича, Саудияга ютқазсак ҳам кейинги босқичга чиқиш эҳтимолимиз бор экан.

Дарвоқе, эҳтимолий мағлубиятга учраган тақдирда ҳам, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учинчи босқичга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга. Бунинг учун Яман Фаластинни 13:0 ҳисобида мағлуб этиши керак (12:0 ҳам мумкин, аммо Фаластинда жуда кўп огоҳлантириш ва четлатишлар мавжуд).


Ўшанда Фаластин бешинчи ўринга тушиб кетади ва Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Aрабистони билан ўйинни ҳисобга олмаганда 12 очкога эга бўлади, - деди Алишер Никимбаев.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.