ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади

Улашиш:

Хабарингиз бор, бугун Осиё Чемпионлар Лигаси янги мавсуми старт олади. “А” гуруҳидан жой олган БААнинг “Шабаб Ал Аҳли” жамоаси илк тур учрашувини эртага “Истиқлол” (Тожикистон)га қарши ўтказади.

Аввалроқ, Жалолиддин Машарипов мусобақада қатнашиш учун жамоаси билан Ар-Риёдга етиб келгани ҳақида хабар бергандик. Бироқ, Машарипов дисквалификацияси туфайли эртанги ва 2-турдан ўрин олган “Ал Ҳилол” (С.Арабистони)га қарши учрашувда ҳам “Шабаб Ал Аҳли”га ёрдам беролмайди.

У ОЧЛ ўтган мавсум чорак финали доирасида ўтган “Персеполис” – “Пахтакор” (2:0) баҳсида эронлик футболчига қарши қўпол ҳаракат қилгани учун қизил карточка олганди.

Шундай қилиб, 27 ёшли вингер 21 апрелга белгиланган 3-тур доирасидаги АГМКга билан ўйинда майдонга қайтиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.