ДХМ бинолари нафақат чиройли, балки қулай ҳам бўлиши керак!

ДХМ бинолари нафақат чиройли, балки қулай ҳам бўлиши керак!

Марказ орқали кўрсатилаётган хизматлар турларининг ортиши ДХМга одамлар оқими кўпайишига олиб келмоқда. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, янги, замонавий, инновацион, ташриф буюрувчилар учун барча қулайликларни ўзида мужассам этган биноларни барпо этиш бугунги кун талаби бўлиб қолмоқда.

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш учун вилоятимизнинг Мирзачўл, Дўстлик, Зарбдор, Зомин, Янгиобод ва Фориш  туманларида марказлар янги замонавий, барча қулайликларга эга биноларда фуқароларга хизмат кўрсатмоқда. Давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида бунёд этилаётган давлат хизматлари марказлари ўзида қатор қулайликларни мужассам этган.

Ҳозирда Жиззах вилоятининг 6 та ҳудудида: Бахмал, Ғаллаорол, Ш.Рашидов, Пахтакор, Арнасой ва Зафаробод туманларида қурилиш ишлари давом этмоқда. Жиззах шаҳар ДХМнинг янги биноси яқин кунларда фойдаланишга топширилади.

Бахмал туманида 2019 йилнинг ноябрь ойида бошланган қурилиш ишлари натижасида икки қаватли кўркам иншоот қад ростлади.

 

Давлат хизматлари марказлари чиройли бўлиш бирга ўзида қатор қулайликларни ҳам мужассамлаштирмоқда. Улар орасида онлайн-хизматларни олишга мўлжалланган маълумот киосклари, зал бўйлаб жойлаштирилган кўрсаткичлар, тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини баҳолаш учун пультлар, электрон навбат чипталари ва қулай кутиш жойларини таъкидлаш мумкин.

Жорий йил якунига қадар вилоятнинг барча туманларида янги, замонавий давлат хизматлари марказлари фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

 

Мансур Раҳматуллаев – Бахмал туман ДХМ директори