Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Раҳбарлар учун янги китоб чиқарилди

Раҳбарлар учун янги китоб чиқарилди

Cана : 10-04-2019   /   Сиёсат, Жамият   /   кўрилди: 135

Фото: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»

«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти томонидан  «Ёш раҳбар энциклопедик луғати» чиқарилди. Бу ҳақда нашриёт ўз телеграм-каналида хабар берди.

«Идеал раҳбар» тушунчаси йиллар сайин сайқалланиб, моҳиятан такомиллашиб бормоқда. Глобаллашув жараёнларига тобора фаол қўшилаётган, янгиланиш ва ўзгаришлар билан яшаётган Ўзбекистон учун бугун «универсал» раҳбарлар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ керак.

Мактабда, университетда олинган билимнинг ўзи етарлимас бугун. Раҳбардан ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳалари бўйича маълумот ва ахборотга эга бўлиш талаб қилинади.

«Ёш раҳбар энциклопедик луғати»да давлат ва жамоат арбоблари чет эл дипломатик вакилларини қандай қабул қилиши кераклигидан тортиб, давлат сирларига нималар киришигача изоҳлаб берилибди. Шунга ўхшаш жуда кўп маълумотлар мужассам. Назаримизда, нафақат ёш раҳбарлар, балки сиёсатга қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун ҳам ажойиб қўлланма!

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!