Зангиота тумани ҳокимининг ёрдамчиси пора олиш пайтида ДХХ томонидан ушланган

Улашиш:

Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор ходимлари томонидан Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси ва унинг жиноий шериги пора олиш пайтида ушланган.   

Мутасадди ҳокимиятда маҳаллалар билан ишлашга масъул бўлган. Ўтказилган махсус операция пайтида амалдор ва унинг шериги 1 минг доллар олаётганда ушланган.

Дастлабки тергов давомида маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчиси туман кадастр бўлимининг собиқ ходими билан бирга   тадбиркорга ўз танишлари орқали "Мевазор" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 8 сотих майдонда турар-жой биноси қуриш учун рухсат олиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришга ваъда қилишган.

Ҳаммаси бўлиб, улар ўз хизмати учун тадбиркордан 15,5 минг доллар талаб қилишган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора бериш) моддалари бўйича жиноят иши очилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.