Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. GM Uzbekistan Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади

GM Uzbekistan Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади

Cана : 06-12-2018   /   Технология   /   кўрилди: 130
Моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегияга мувофиқ Chevrolet Malibu автомобилларининг ҳозирги авлоди ишлаб чиқаришдан тўхтатилади. Бу ҳақда GM Uzbekistan матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, ушбу моделдаги автомобилларни харид қилиш учун шартномалар тузиш 2018 йилнинг 31 декабрига қадар давом этади.

"GM Uzbekistan дилерлик корхоналари билан биргаликда харидорлар олдидаги мажбуриятлари бажарилишини тўлиқ таъминлайди ҳамда аввал шартнома тузган харидорларга автомобиль тўлиқ ҳажмда етказиб берилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг октябрь ойида GM Uzbekistan Тошкент вилояти Пискент туманидаги автодромда Malibu автомобилининг янги ўзлаштирилган турбодвигателли моделини намойиш қилган ва тест-драйвдан ўтказганди. 

Маълумотларга кўра, Malibu’нинг янги авлоддаги модели қуввати 253 от кучига тенг ва бу кўрсаткич унинг 2,5 литр ҳажмли двигателга эга (186 от кучи) русумдоши билан таққослаганда 67 от кучига кўпроқ, жойидан 100 км/соат тезликка эришиши эса 1,7 сонияга тезроқдир. Турбодвигателли модель аралаш циклда 100 км масофага 8,5 литр, шаҳар циклида эса 10 литр ёнилғи сарфлайди. Автомобиль учун АИ-95 русумидаги ёнилғи тавсия қилинади.

Malibu русумидаги автомобиллар Ўзбекистонда 2012 йил баҳоридан, янгиланган ташқи кўринишдаги тўққизинчи авлод Мalibu эса 2017 йилдан ишлаб чиқарила бошланган.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!