Умумий мол-мулк бўлиндими ?

Улашиш:

Эр ва хотиннинг мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралгандан кейин ҳам, шунингдек, кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилади. Низо туғилган ҳолларда эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш, шунингдек эр ва хотиннинг бу мол-мулкдаги улушини аниқлаш суд тартибида амалга оширилади.

Ғаллаорол туманида яшовчи Ш.М (аёл киши) турмуш ўртоғи М.С билан ўрталарида келиб чиққан оилавий келишмовчиликлар оқибатида анча вақтдан буён бирга яшамаётганлиги ва турмуш ўртоғи билан ўрталаридаги умумий мол-мулкни бўлиш масаласида низо келиб чиққанлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судига “Умумий мол-мулкларни бўлиб бериш ҳақида”ги даъво ариза билан мурожаат қилган.

Даъвогар Ш.М нинг даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг суд мажлисида даъвогар Ш.М ва жавобгар М.С ларнинг иштирокида кўриб чиқилиб, суднинг 2020 йил 3 декабрь кунги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Ш.Мга жами 17.500.000 сўмлик 17 турдаги мол-мулклари олиб берилиши белгиланди.

 Ш.Омонов - Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди раиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.