Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Технология
  3. Андроид-смартфонлар ҳақида энг батафсил маълумот эълон қилинди

Андроид-смартфонлар ҳақида энг батафсил маълумот эълон қилинди

сана : 08-09-2018   /   Технология   /   кўрилди: 108

Машҳур «AnTuTu» бенчмарки глобал миқёсда андроид-смартфонларнинг фойдаланувчилар орасида энг оммалашган жиҳатларини ўрганиб чиқди. Бу ҳақда «Ferra.ru» га таяниб Xabar нашри ёзмоқда.

 

Экран сифати

Деярли ҳар тўртинчи фойдаланувчи (24,37 фоиз) Full HD (1080 x 1920 пиксел) экранли смартфон тутади. Гардишсиз экранли смартфонлар эса 17,19 фоиз фойдаланувчида бор. Андроид-смартфонларнинг ярмидан кўпининг экрани HD ва ундан қуйи тоифаларга мансуб.

Экран ўлчами

Энг оммалашган экран — 6 дюймли (14,61 фоиз фойдаланувчи). Кейинги ўринларда 5,5 (12,75 фоиз) ва 6,2 дюймли (11,45 фоиз) экранлар.

Процессорлар

Энг кўп смартфонлар (73,8 фоиз) саккиз ядроли процессорларда ишлаяпти. Тўрт ядроли смартфонлар улуши эса 21,9 фоизга тенг.

Хотира

Смартфонларнинг 36,51 фоизи 6 ГБ оператив хотирага эга, 31,7 фоизида эса бу кўрсаткич 4 ГБ га тенг.

Энг кўп тарқаган хотира сиғими — 64 ГБ (41,13 фоиз), иккинчи ўринда — 128 ГБ (улуши 24,64 фоиз).

«Android»

Айни пайтда жаҳонда ишлатилаётган смартфонларнинг 61 фоизига «Android Oreo» ўрнатилган. Иккинчи оммалашган амалий тизим — «Android Nougat»нинг бу борадаги улуши — 24,07 фоиз.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!