Кимдир ўқ билан, кимдир тилла билан!

 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида "Москва-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган Россия Федерацияси фуқароси Б.М. ўзига тегишли багажда 1 дона жанговар ҳолатдаги 7,62 мм. калибрли патрон ва ҳудди шу патрон учун мўлжалланган 1 дона ўқни яширинча олиб кирмоқчи бўлганда қўлга олинди.


Давлат божхона қўмитаси расмий-веб сайтида маълум қилинишича, "Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси "Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари тилла тангаларни республикамиздан олиб чиқишга бўлган уринишни ҳам бартараф этишди.

"Тошкент-Москва” рейси бўйича парвозга отланган фуқаро Н.Ф. божхона ходимларининг оғзаки сўрови ва йўловчи божхона декларациясида ёнида олиб чиқиш таъқиқланган товарлар йўқлигини маълум қилган.

Аммо, унга тегишли багажнинг назорат-рентген аппаратидаги шубҳали тасвирлари буни тасдиқламади. Багаж текширилганда, ушбу шахс нонлар орасига бекитганча 2 дона умумий оғирлиги 8.6 грамм тилла тангаларни божхона назоратидан яширинча олиб чиқмоқчи бўлгани аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги қошидаги Бадиий экспертиза бошқармаси хулосасига кўра, ушбу тангалар XIX асрнинг охирларида Чор Россиясида зарб қилинган тангаларнинг асли эмас, балки нусхаси бўлиб чиқди. Шунга қарамай, тангалар характеристикасида нумизматика предметлари бўлганлиги сабабли уларни олиб чиқишдан аввал Бадиий экспертизага тақдим этиш лозим эди. Мазкур тангаларнинг тахминий баҳоси 3 миллион 220 минг сўмга баҳоланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Манба: ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 1-03-2018, 13:51
0
132

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига