Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жамият
  3. Форишнинг фаол тадбиркори

Форишнинг фаол тадбиркори

Cана : 10-03-2018   /   Жамият, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 334

Президентимизнинг аҳолини тадбиркорликка жалб этиш борасидаги ташаббуси ишбилармонлик йўлини тутмоқчи бўлганлар учун катта имкониятлар эшигини очди.

 


Банк ходимларининг уйма уй юриб, кредитлар таклиф этиши, маблағларнинг ортиқча оварагарчиликсиз қисқа муддатларда ажратилиши, ҳаттоки, тайёр бизнес режалар билан таъминлаш чораларининг кўрилиши, солиқ ва бошқа тўловлар борасидаги имтиёзлар, фаолиятга рухсат олишдаги енгилликлар минглаб одамларни тадбиркор бўлишга ундаяпти.

Нодира Раҳматова уй-рўзғор ишлари, 2 нафар фарзанди тарбиясидан ортиб, тадбиркорликка қўл урди. 2010 йилда якка тартибдаги тадбиркор бўлиб рўйхатдан ўтиб, ҳунармандчилик асосида уйда миллий либослар, матоларга гул босиб, безак бериш, кўрпа, ёстиқ, болалар ва катталарга буюртма асосида пальто, кийим-кечаклар бичиш ва тикишни йўлга қўйди. «Ҳунармандлар» уюшмасига аъзо бўлди. Унинг турмуш ўртоғи Марат Миралиев ҳам хусусий тадбиркор. Нодира тикаётган миллий либосларимиз бозорда ўз харидорини топган. Тадбиркорлик орқасидан оила фаровонлигини таъминлаб, иқтисодимиз юксалишига ўз ҳиссасини қўшиб келяпти.

– 2018 йил – «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилиниши биз тадбиркорларга янада куч-қувват бағишлади, – дейди Нодира Раҳматова. – Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Иккита иш ўрни яратган тадбиркорни бошимга кўтаришга тайёрман» деган сўзлари доим қулоқларим остида жаранглаб туради. Март ойидан бошлаб туманимиз марказида шогирдларим билан биргаликда аёлларимиз ва келинларимиз учун миллий менталитетимиз, урф-одат ҳамда қадриятларимизга мос либослар, безакли кийим-кечаклар, кўрпа, ёстиқва бошқа тикувчилик маҳсулотлари халқимизга арзонроқ нархда сотиладиган савдо дўкони очмоқчимиз.

Нодира Раҳматова тадбиркорлар учун ўтказилган «Ташаббус – 2016» ва «Ташаббус – 2017» кўрик-танловининг вилоят босқичида иштирок этиб, «Энг намунали оилавий бизнес соҳиби» номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

Норинисо ИРИСОВА,

ЎзХДП туман кенгаши раиси

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!