Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги  “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сонли  қарорининг ижросини таъминлаш бўйича Жиззах шаҳар статистика бўлими томонидан Давлат статистика тизимини шакллантириш бўйича изчиллик билан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда статистика ахборотларини йиғиш,  тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва эълон қилишнинг яхлит тизими шакллантирилди қилинган таҳлиллар  шуни кўрсатмоқдаки, 2020  йилнинг  январь-октябрь ойлари давомида  бугунги  кунда  фаолият  кўрсатаётган  1066  та  саноат  корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми  1828,5 млрд. сўмга  бу кўрсаткич  2019 йилга нисбатан 101,7  фоизга бажарилди.

Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш  696,5  млрд. сўмлик  2019 йилга нисбатан  92,9 фоизга  бажарилди.

Қурилиш  тармоғида  865 та  корхоналар  томонидан  бажарилган  ишлари  хажми  759,0   млрд.  сўмга  ўтган йилга нисбатан  108,2 фоизга бажарилди.

 1543 та  савдо ва чакана савдо корхоналари  томонидан   бу рақам  1578,7  млрд.  сўмни  ташкил этди.  2019 йилга нисбатан 100,8  фоизга бажарилди.

Хизматлар  кўрсатишнинг  бача  турлари  2234  та  хизмат кўрсатиш корхоналри 2154,8  млрд. сўмлик  иш хажми  бажарилди.  Бу кўрсаткич  ўтган  йилга  нисбатан 108,2 фоизга бажарилди.

Бунинг натижасида  аҳоли  жон  бошига  саноат  маҳсулотлари  ишлаб  чиқариш  10163  сўмни,  ҳалқ  истеъмол махсулотлари ишлаб чиқариш 3871 сўмни,   Қурилиш ишлари  4219 сўмни, Чакана товар айланмаси 8775 сўмни, Жами  хизматлар хажми  11977 сўмни ташкил қилди. 

                                                                     Жиззах шаҳар статистика бўлими

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.