“Энг улуғ, энг азиз” танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Жиззах шаҳрида анъанавий "Энг улуғ, энг азиз” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

-Бу йил танловда 450 дан ортиқ ижодий ишлар кўриб чиқилди, – дейди вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи, ташкилий қўмита раиси Улуғ­бек Одилов. – Президентимиз­нинг 2017 йил 27 июндаги "Ўз­бекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўз­бекистон!” шиори остида таш­кил этилган танловда ғолиб ва совриндорлар тўртта йўналиш бўйича аниқланди.  

Танлов натижаларига кўра, бадиий асарлар номинациясида шоир Эргаш Муҳаммад, босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистик ишлари бўйича "Жиззах ҳақиқати” газетаси бўлим муҳаррири Муқаддас Сапарова, телевиде­ние ва радио ижодкорларининг энг сара материаллари йўналишида вилоят телерадиокомпанияси мухбири Шаҳзода Норқулова, тасвирий санъат, фото ва дизайн номинациясида Жиззах санъат коллежи ўқувчиси Артём Холов, кино санъати асарлари номинациясида вилоят телерадиокомпанияси мухбири Шаҳноза Норбоева ғолибликни қўлга киритди.

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 22-08-2017, 10:52
0
212

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига