Жиззахда онасини ўлдирган аёлга суд ҳукми ўқилди

Улашиш:

Собирова Лола Каримжон қизи (Ф.И.Ш ўзгартирилган) 2020 йил 16 август куни Наманган вилояти, Чуст шаҳрида шаръий никоҳ асосида яшовчи турмуш ўртоғи Норов Олимжон Каримжоновичнинг уйидан Шароф Рашидов туманида яшовчи онаси Г.Наимовани хонадонига фарзанди 2015 йилда туғилган Собирова Наргизани туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини расмийлаштириш ҳамда уни ўзи билан бирга шаръий никоҳ асосида яшаб келган турмуш ўртоғи О.Норовнинг уйига олиб кетиш учун келади. Онаси Г.Наимованинг уйида 23 август кунигача яшаб, 2020 йил 23 август куни соат 15-30 ларда онаси унга қизи вояга етмаган Н.Собировани олиб кетмасликни, уни ўз қарамоғида олиб қолишини айтади.

Л.Собирова онасига спиртли ичимликни истеъмол қилишни ташласа ва ўгай отаси Б.Комилов билан қонуний никоҳдан ўтсагина қизи Н.Собировани унинг қарамоғида қолдиришини айтди. Г.Наимова унга спиртли ичимликни ўз пулига сотиб олаётганлигини айтиб, Л.Собировани дастлаб яшаш уйи ётоқхонасида, сўнг меҳмонхонасида танасини турли жойларига уриб, суд тиббий экспертизасининг   2020 йил 6 сентябрь кунги 2224-сонли хулосасига кўра, “соғлигини бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳати” етказганлиги аниқланган.

Л.Собирова қасддан тан жароҳати етказиш мақсадида меҳмонхона деразаси ёнида жойлашган темир кроват ёнида бўлган узунлиги 26 см, дастаси қора-қизил рангли пластмассадан ишланган ошхона пичоғини олиб, онаси Г.Наимованинг кўкрак ва қорин қисмига уриб, суд тиббий экспертизасининг 2020 йил 12 сентябрь кунги 102-сонли хулосасига кўра, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати” етказиб, РШТЁИМ Жиззах филиали жонлантириш бўлимида кўрилган тиббий чораларга қарамасдан вафот этишига сабабчи бўлган.

Собирова Лола Каримжон қизи Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 3-қисмининг “д” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўталиши белгиланди.

Жазони ўташ ЖПКнинг 533-моддасига асосан Л.Собированинг ҳомиладорлигини инобатга олиб 1 йил муддатга кечиктирилди.

          Ғ. Ялгашев - Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман суди раиси                                         

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.