Жиззахда 2 та акасига тан жароҳати етказган шахс 4 ярим йилга қамалди

Улашиш:

Туропов Темур Тухтаевич (Ф.И.Шлар ўзгартирилган) 2020 йил 4 август куни соат 17 ларда Шароф Рашидов тумани, “Куёвбоши” маҳалласида яшовчи акаси Туропов Сарварнинг яшаш хонадонида акалари Туропов Сарвар ва Туропов Собирлар билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганида акаси Туропов Сарвар билан гап талашиб ўзаро жанжаллашиб қолиб, қасддан тан жароҳати етказиш мақсадида бўш шиша билан Туропов Сарварнинг бош қисмига бир неча маротаба уриб, “соғлигини бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати” етказган.

Бундан ташқари, Т.Туропов ўзининг жиноий ҳаракатини давом эттириб, 2020 йил 4 август куни соат 17-30 ларда Шароф Рашидов тумани, “Куёвбоши” маҳалласида яшовчи Туропов Собир билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганида гап талашиб ўзаро жанжаллашиб қолиб, қасддан тан жароҳати етказиш мақсадида қўл ва оёқлари билан Туропов Собирнинг танаси турли жойларига уриб-тепиб, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати” етказган.

Туропов Темур Тухтаевич Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддасининг 1-қисми ва 109-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 4 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

Ғ.Ялгашев - Жиноят ишлари бўйича

Шароф Рашидов туман суди раиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.