Жиззахда 3 нафар профилактика инспекторига мушт кўтарган шахсга суд ҳукми ўқилди

Улашиш:

2020 йил 24 август куни Н.Комилова (Ф.И.Ш ўзгартирилган) қизи Комилова Умида ҳақида унинг шаънига тўғри келмайдиган асоссиз гаплар тарқатиб юрган С.Толиповга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилган.

Унинг ушбу мурожаатини қонуний ҳал этишлик учун Шароф Рашидов туман ИИБ ХПБ ИИО ТП профилактика инспекторлари Т.Наимов ва К.Бердибековлар томонидан 2020 йил 24 август куни соат 14-30 ларда С.Толиповни профилактика инспекторининг хизмат хонасига чақиртирдилар. Мурожаат бўйича кўрсатма олиш давомида у ушбу жойдан чиқиб кетишга ҳаракат қилган вақтида ИИБ профилактика инспектори К.Бердибеков томонидан ҳолат бўйича кўрсатма беришни сўралади. С.Толипов ИИБ профилактика инспектори К.Бердибековнинг қонуний ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатиб, унинг ўнг юз соҳасига қўли билан муштлаб бир маротаба уриб, “соғлигини бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳати” етказиб, унинг хизмат хонасидан қочиб чиқиб кетган.

Шундан сўнг, С.Толиповнинг фаол қаршилик кўрсатиб, қочиб кетаётганини кўрган туман ИИБ профилактика инспектори Ф.Асадов унинг қўлидан ушлаб, тинчланишини ва қаршилик кўрсатмасдан ортига қайтишини сўраганида, С.Толипов унинг қонуний талабига бўйсинмасдан, унинг ўнг кўз қош қисмига муштлаб бир маротаба уриб, “соғлигини бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати” етказиб, бинодан ташқарига қочиб чиқиб кетишга уринган.

Уни ушлаш мақсадида ортидан чиққан туман профилактика инспектори С.Сохибов С.Толиповни ёнига борганида, унга тутқич бермаслик учун фаол қаршилик кўрсатиб, қўли билан унинг ҳам чап юзи чакка соҳасига бир марта муштлаб уриб, “соғлигини бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳати” етказган.

Толипов Собир Қодирович Ўзбекистон Республикаси ЖК 219-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб ва унга шу модда билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 

Ғ.Т.Ялгашев - Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман суди раиси                                      

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.