Жиззахда икки ука уйда опаси билан ичиб ўтирган эркакни ўлдирди

Улашиш:

Аниқланишича, шу йилнинг 25 март кунига ўтар кечаси Чимқўрғон маҳалласида яшовчи турмушидан ажрашган аёл яшаш уйида Нурафшон шаҳарчасида истиқомат қилувчи йигит билан спиртлик ичимлик истеъмол қилиб ўтиришган.

Уй бекасининг шу маҳаллада яшовчи икки укаси бундан хабар топишиб, хонадонга келади ва ҳовлида бўлган арматура бўлаги билан меҳмоннинг чап чакка соҳасига, сўнг ошхона пичоғи билан чап қўлтиқ остига уриб тан жароҳати етказган.

Оқибатда, жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.