Қашқадарёда 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди

Улашиш:

Касби туманида 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 3 болали аёлни турмуш ўртоғи қасддан ўлдиргани аниқланди. Жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

Қашқадарёда 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аёлни собиқ турмуш ўртоғи қасддан ўлдиргани аниқланди.

Касби туманининг «Тинчлик» маҳалласида яшаган аёл «Қамаши» маҳалласида яшовчи эркакка турмушга чиққан. Оилавий келишмовчилик туфайли яна ўзи яшаган маҳаллага қайтиб, 3 нафар боласи билан ижарада яшаб келган, деб ёзади Nasafnews.

Ҳолат бўйича 17 декабрь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди ва гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.