Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Дўстликда 8-март муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Дўстликда 8-март муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Cана : 07-03-2018   /   Жиззах янгиликлари, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 263

Юртимиз бўйлаб 8 март – "Халқаро хотин-қизлар куни” кенг нишонланмоқда. Сана муносабати билан Жиззах вилоятида ҳам турли байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.


 

Шу каби тадбирлардан бири Дўстлик тумани "Бунёдкор” ҚФЙ ҳудудидаги 9 умумтаълим мактабида ЎзМТДП Дўстлик туман Кенгаши ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

 

 

- Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларга қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик, бунинг негизида уларнинг жамиятда тутган ўрни ва нуфузи тобора ортиб бормоқда, - дейди ЎзМТДП Дўстлик тумани Кенгаши раиси Санжар Қуролов. - Бой тарихимиздан бизга маълумки, азал-азалдан аёл зотини эъзозлаш, унга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос умуминсоний фазилатлардан хисобланади. Ўзбек аёли деганда кўз ўнгимизда Нодирабегим ва Зулфияхоним сингари садоқат ва вафони ўзига шиор этган, ҳусну-малохатда тенги йўқ опа-сингилларимиз гавдаланади. Уларнинг оиладан ортиб яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланган холда турли жабхаларда меҳнат қилиб келаётганлиги таҳсинга сазовордир.

Тадбирда маҳалланинг фаол хотин-қизлари бир нечта шартлар бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар. Қизғин кечган беллашувларҳакамлар томонидан баҳолаб борилди. Турли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар ҳамда маҳалланинг бир гуруҳ фаол аёлларига ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Бадиий қисмда иқтидорли ёшлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларни рақсга чорлади.Тадбир доирасида партиянинг янги аъзоларига гувоҳномалар топширилди.

 

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП вилоят Кенгаши

Матбуот котиби
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!