Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Зоминда ёнғин муҳокамаси ўтказилди

Зоминда ёнғин муҳокамаси ўтказилди

сана : 11-09-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Шарқ тонги   /   кўрилди: 65

Юртбошимиз ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Ёнғинлар профтлактикаси куни” деб белгиланиши эса бу борада олиб борилаётган ишларни янги босқичга кўтарди.

Ҳозирги кунда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида нафақат ёнғин хавфсизлиги хизмати ёки тегишли тезкор хизматлар, балки тегишли ҳудудий ҳокимликлар, корхона, ташкилот ва массаса раҳбарлари ҳам жон куйдирмоқда. Олиб борилаётган ишлар ўз самарасини кўрсатиб, Зомин туманида 2018 йилнинг ўтган даврида 20 та ёнғин ҳолати қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 тага ёки 39,4 фоизга кам демакдир. Ёнғинлар натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолати қайд этилмади. Олиб борилган тарғибот ишларига қарамасдан ёнғин натижасида 1 нафар инсон тан жароҳати олди. Ёнғинлар натижасида 107 миллион сўмдан ортиқ моддий зарар кўрилди.

Шу сабабли туман ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари ва улар юзага келишига сабаб бўлувчи омиллар ўрганилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Навбатдаги ёнғинлар профилактикаси кунида Зомин тумани "Чорадор” ҚФЙда содир бўлган ёнғин шу қишлоқнинг 105 нафар фуқаролари иштирокида муҳокама қилинди. "Чорвадор”ҚФЙ, Култепа қишлоғида яшовчи фуқаро Маматқобулов Абдувахобнинг яшаш хонадонида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида уй жихозлари ва хонадоннинг 60 м.кв майдонда том қисми ёниб зарарланган. Аниқланишича, ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида рўй берган. Ёнғин туш вақтида рўй берганлиги ҳамда ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракалари туфайли ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Йиғилишда ёнғин тунги вақтда рўй берганида ҳамда қўшни хонадонларга ҳам тарқалганида унинг оқибатлари жуда аянчли якун топиши мумикнлиги ҳақида сўз юритди.

Йиғилишда яшаш хонадондарида электр симларидан фойдаланиш, ёнғиндан ҳимоя воситалариҳамда ёнғинҳақида тўғри ҳаракатланиш ҳақида батафсил тушунча берилди. Иштирокчиларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва эҳтиёт чоралари акс эттирилган эслатма ва йўриқномалар тарқатилди.

Одил МУСТАФОЕВ

Зомин тумани ЁХБ бошлиғи, капитан

"Шарқ тонги”газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!