Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Форишнинг фахрли маскани

сана : 14-09-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Фориш тонги   /   кўрилди: 71

Фориш туманининг энг чекка ҳудуди «Гараша» маҳалласидаги 79-умумтаълим мактабида республикамизда таниқли бўлган бир қанча инсонлар таълим-тарбия олишган.

Таълим масканида ўз касбига чин дилдан меҳр қўйган, билимли, тажрибали устозлар ёшларга таълим-тарбия беришади.

«Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби, олий тоифали ўқитувчи Абдусамат Бобоев, олий тоифали ўқитувчилар Отабек Сулаймонов, Ориф Ваққосов, Ҳамдам Мухторов, Аҳлиддин Лутфуллаевлар шулар жумласидандир. Уларнинг барчаси «Халқтаълими аълочи»ларидир.

Айни кунларда мактабда 275 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Ўқувчиларнинг билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун фан кабинетлари керакли ўқувқуроллари билан жиҳозланган. «Оила – маҳалла – мактаб» ҳамкорлиги йўлга қўйилганлиги ижобий самарасини беряпти.

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан таълим масканида ҳам тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан мактаб директори Шодиёр Амруллаев, «Фориш тонги» газетаси бош муҳаррири Рашид Каримов ва бошқалар барча йиғилганларни байрам билан табриклаб, мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида тўхталдилар.

Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш этилди. Янги ўқув йилида мактаб остонасига илк қадамқўяётган 27 нафар 1-синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» топширилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним» ғояси остида «Мустақиллик дарс»лари бўлиб ўтди.

Янги ўқув йилининг биринчи қўнғироғига бағишланган бундай тантанали тадбирлар барча илм даргоҳларидаҳам бўлиб ўтди.

Баҳрулло САЙПУЛОВ

"Фориш тонги”газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!