Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Қадимий тарихга эга манзилларимиз бор фақат уни кўз қорачиғидай асрай билишимиз керак

Қадимий тарихга эга манзилларимиз бор фақат уни кўз қорачиғидай асрай билишимиз керак

Cана : 27-09-2018   /   Жиззах янгиликлари, Тарих   /   кўрилди: 93

"Умримизда мунча фароғат қилмайдур эдук. Муддатул умр амонлиғ ва арзонлиғ қадрини мунча билмайдур эдук. Ишрат усраттин сўнг, фароғат машаққатин кейин лаззатлироқ ва яхшироқ кўринур. Тўрт - беш навбат ушмундоқ шиддатдин роҳатқа ва машаққатин фароғатқа мунтақил бўлубтур. Аввалги навбат бу эди. Мундоқ душман балосидан ва очлик ибтилосидан халос бўлуб, амонлиғ роҳатиға ва арзонлиғ фароғатига етуштук. Уч-тўрт кун Дизакта истироҳат қилдуқ...” 

   "Бобурнома”дан

Бобурни Жиззахда ҳурмат ва икром билан кутиб оладилар. Бу тўғрида "Бобурнома”да шундай ёзилади... "Ваҳму усраттин амоне топтуқ, янги жон, тоза жаҳоне топтуқ... У йўлда ўз аъёнлари билан "Пашоғар”да тўхтаганини, у ерда дам олганини, сайр қилганлигини ёзади. 
"Бобурнома”да тилга олинган "Работи Хожа”, "Оқар тузи”, "Чўбар ошуви”, "Пошшолик бороз”, "Кичик бороз”, "Ёр яйлоқ”, "Вол дараси”, ”Бедана қўриғи” каби жой номлари ҳам айнан вилоятимиз ҳудудида жойлашган. "Парпи ойим” зиёратгоҳи ҳудудида тошга ўйиб ёзилган ғазаллар ҳам Бобурга тааллуқли бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам тахминлар мавжуд.

8.JPG

Жиззах вилоятида  Темурланг дарвозасининг алоҳида ўрни бор. Тошкентдан Самарқандга боришда Жиззах шаҳридан ўтгач, йўловчиларни яратганнинг мўъжизаси ила бунёд бўлган маҳобатли Темир дарвоза кутиб олади. Ғаллаорол тумани чегараси бошланадиган жойнинг ўзига хос рамзига айланган бу дарвоза республикамиз иқтисодиётининг қон томирига айланган темир йўлни, автомобил йўлини, Сангзор дарёсини ўз бағридан ўтказади. Турли юк ва йўловчи машиналар, поездлар,  айниқса кўз очиб юмгунча елдай ўтиб кетадиган "Афросиёб” поезди ҳар қандай йўловчида ажиб ҳис уйғотади. Сайёҳлар эса бу ерни тўхтаб томоша қиладиган, тасвирларга муҳрлашга арзийдиган жой сифатида қадрлашади. Илонўтди дараси икки тоғ – Моргузар ва Нурота тизмалари туташадиган мўъжизавий маскан ҳисобланади. Бу ўзига хос маданий мерос нафақат Ўзбекистонда, балки дунёга машҳур обидадир. Барчамиз учун муқаддам қадамжолар Жиззах вилоятида жуда кўп ва уни одамлар табаррук ва азиз билиб, зиёратига ошиқадилар.

– Ўзбекистон Республикасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг ижросини таъминлаш ҳамда вилоят ҳудудидаги тарихий, маданий ва меъёрий ёдгорликларни асраб-авайлаш, уларни келажак авлодга етказиш чораларини кўриш ва ёдгорликларнинг давлат муҳофазасини таъминлаш мақсадида қатор тадбирий чоралар кўрилмоқда. Жиззах вилояти ҳудудида жами 372 та маданий мерос объектлари, шундан 42 та тарихий обида ва муқаддас зиёратгоҳлар, 267 та археологик манзилгоҳлар, 63 та монументал ёдгорликлар (ҳайкаллар, бюстлар, хотира майдонлари) "Давлат муҳофазаси рўйхатлари”га киритилган. – дейди ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши ижрочи котиби Акбар Абдураҳмонов. – Партия вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган навбатдаги Ижроия қўмита йиғилишида Жиззах вилоятидаги маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди ва йиғилиш қарори асосида чора-тадбирлар режаси қабул қилинди. Ишчи гуруҳлар томонидан вилоятдаги мавжуд 372 та маданий мероснинг шу кунгача 44 таси ўрганилди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фотосуратлари олинди.

Жумладан, ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах вилоятидаги маданий мерос объектларини ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ бугун вилоятнинг барча гўшаларида жойлашган бундай масканларни бориб ўрганмоқда.

photo_2018-09-20_17-16-19.jpg

Арнасой туманида 1 та (Бахтиёр она ҳайкали), Бахмал туманида 5 та (Новқа ота зиёратгоҳи, Ўсмат ота, Ғортепа, Сигиртепа, Ғортепа 2), Ғаллаорол туманида 3та (Ғортепа, Чангалтепа, 12-монументал ёдгорлик), Дўстлик туманида 1 та (А.Дадажонов бюсти), Ш.Рашидов туманида 13 та (Қоратепа 1, Шоштепа, Омонтепа, Номаълум аскар ҳайкали, Қирчилтон зиёратгоҳи, Қулфисартепа, Номсизтепалик, Учтепа, Жиззах қўзғалони қатнашчилари шарафига ўрнатилган ёдгорлик, Ҳ.Олимжондаги Номалум аскар хайкали, М.Улуғбекдаги 2-уруши қатнашчилари шарафига ўрнатилган ёдгорлик, Бобур ШБД ёдгорлик, Р.Қосимовдаги 2-уруши қатнашчилари шарафига ўрнатилган ёдгорлик), Зомин туманида 13та ( Қум ота, Парфи она, Хўжаисаробота Ёртитепа, Булбул тепа, Киндиктепа, Мўминтепа, Номсиз, Исмалоқтепа, Мозортепа, Қўштепа, Жартепа, Кўҳна тепа), Мирзачўл туманида 1 та (Қозоқ мусиқали драма театри), Пахтакор туманида 3 та (Ҳ.Олимжон бюсти, Мирзачўлни ўзлаштиришда қатнашганлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик, Жаҳон уруши қатнашчилар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик), Янгиобод туманида 1 та (Хўжамушкент ота), Жиззах шаҳарда 3 та (Хўжа Нуриддин мадрасаси, Ҳаваслик масжиди, Қассоблиқ масжиди) маданий мерос объектлари бу ишчи гуруҳ томонидан янада чуқурроқ ўрганилиб, бугун яна эътиборга тушмоқда. Қонун ижроси ҳақида жойларда тушунтириш олиб борилмоқда.

Жиззах тарихининг энг қадимги саҳифалари ҳақида гап кетганида албатта жаҳон тарихига дахлдор саналмиш "Сайхонсой қоятошлари”даги суратларни (4,5 минг йил аввал), энг қадимги одамлар яшаганлиги тахмин этилаётган "Пешағор ғори” маданий қатламларини, икки минг-икки ярим минг йиллик тарихга эга "Мозорсой ёдгорликлари”ни, "Жомонжар ер ости эҳромлари”ни, қадимги манбаларда тилга олинган Газа, Харакана, Зомин, Собот, Миқ, Марсманда, ундан-да қадимгироқ бўлмиш Хитой солномаларида тилга олинган "Йеча шаҳри” қолдиқлари бўлмиш қадимги қалъалар ва шаҳарлар ўринларини фахр билан тилга оламиз. Бундан минг йиллар бурун боболаримиз ўз замонасида бутун Марказий Осиёда энг қадимги ва энг маҳобатли саналмиш "Банд тўғони”ни жуда катта маҳорат билан бунёд этишганлари кишини лол қолдиради. Бу ҳудудда яшаган элу халқ томонидан минг йиллардан бери азиз тутиб келинган "Темур дарбоза”, "Саъд ибн абу Ваққос”, "Парпи ота”, "Хўжамушкент ота”, "Новқа ота”, "Ўсмат ота” "Саид Мир Халилиллоҳ ота”, "Хўжабоғбон ота” каби кўплаб мўътабар зиёрат манзиллари ва қадамжолари борки, бугунги мустақиллик йиллари шарофати билан янада обод юртимиз саодатига шукуҳ бағишлаб турибди.

Улуғ бобокалонимиз Ҳазрат Алишер Навоийнинг "Насоим ул муҳаббат” китобида етти юз авлиёнинг исм шарифи келтирилган. Китобдаги олтинчи ўринда Ибн Муҳаммад ал Восит авлиёнинг исми шарифи келтирилиб, «ўз замонасининг беназири эрди ва тобинидин кўпи хизмат қилубдир ва суҳбатига етибдур ва кўп машойихлар билан суҳбат тутибдур…. Бу дунёда зоҳид бўлган ва ҳеч кишидан таъма қилма то барча халқ сенга муҳтож бўлгайлар…» деган фикрлар билан бошланадиган жумлалар бор.

Қадимий тарихга эга Жиззах вилоятида айтишга, кўришга, эъзозлашга арзийдиган маданий мерослар бор, фақат уни кўз қорачиғидай асрай билишимиз керак. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси гуруҳлари айни шу мақсадда ҳудудлардаги маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, уларни ёш авлодга асл ҳолича етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратаётгани таҳсинга сазовор, лекин бу бошланиши ҳолос қанчадан-қанча манзиллар ўз қарига неча-неча сирларни яшириб ўрганилиш учун "навбат” кутиб ётибди.

 Шоди ОТАМУРОД

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!