Она ва бола янги йилни ўз уйларида кутадиган бўлди

Улашиш:

 Фуқаролик ишлари буйича Хўжаобод туманлараро судининг 2020 йил 06 март кунги И.З.ни бир нафар фарзанди билан собиқ турмуш ўртоғи А.З.нинг хонадонига киритиб қўйиш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими иш юритувига 31.03.2020 йилда келиб тушган ва шу кундан ижрога қаратилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.З.га ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариши юзасидан огоҳлантириш хатлари берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.

Қарздор томонидан ижро ҳужжати талаблари ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари 2020 йил 26 декабрь кунига тайинланиб, холислар ва мажбурий ижрога жалб этилган мутасаддилар иштирокида И.З.ни бир нафар фарзанди билан ижро ҳужжатида кўрсатилган уй-жойга киритиб қўйилди ҳамда бу ҳақида тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди.

Шундай қилиб, ижро ҳужжатининг ижроси амалда тўлиқ ижро этилиб, она ва бола янги йил байрамини ўз уйларида кутиб оладиган бўлди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.