Sangzor.uz / Автомобиль ёқилғиси ишлатганлик учун йиғим жорий этилади

Автомобиль ёқилғиси ишлатганлик учун йиғим жорий этилади

Бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун махсус йиғим жорий қилиниши режалаштирилмоқда. Бундай йиғим тури аввал ҳам бўлган, бироқ 2019 йилнинг 1 январидан унинг ўрнига акциз солиғи жорий қилинган эди.

Мазкур йиғим турини тартиблаштирувчи Низомни тасдиқлашга оид Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, махсус йиғим 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини жорий қилиниши мумкин.

Белгиланишича, махсус йиғим миқдорларини маҳаллий ҳокимликлар белгилайдилар. 

Бунда ҳокимликлар:

Сўнг ҳокимликлар махсус йиғим миқдорини Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига ва ҳудудий молия бошқармаларига ҳамда автомобилларга ёнилғи ва газ қуйиш станцияларига ижро учун юборадилар.

Автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан етказилган махсус йиғим миқдорларини автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни чакана нархи устига қўшиб реализация қиладилар.  

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғим тури 2019 йил 1 январга қадар ҳам амалда бўлган. Ўшанда бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ўрнига охирги истеъмолчига бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилаётганда ундириладиган акциз солиғи жорий этилган эди. 

Аввалроқ, автотранспорт воситасига эгалик қилганлик учун йиллик йиғим жорий этилиши мумкинлиги маълум қилинган эди.

скачать dle 12.0
7-11-2020, 10:23
Ортга қайтмоқ