"O'zavto Motors" нега давлатга 3 фоизлик йиғим тўламаётганлиги ҳақидаги савол очиқлигича қолмоқда

Улашиш:

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев таъкидлашича, "Яқинда Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга "Oʻzavto Motors” томонидан нима учун давлатга 3 фоизлик йиғим тўланмаётганлиги ҳақида савол билан мурожаат этилган эди.

Жамшид Қўчқоров душанба кунга қадар бу ҳақида ёзма ахборот тақдим этишини билдирганди.

Ўтган вақт ҳисобидан бугун иккинчи душанба. Ҳозирча айтилган маълумот тақдим қилинмади.

Маълумот учун: Аввалроқ Ҳисоб палатаси томонидан “Oʻzavto Motors” бюджетга 3 фоизлик мажбурий йигимни тўламаётгани маълум қилинганди."

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.