Республика ишчи гуруҳи Мирзачўл туманида ҳолатни ўрганди

Улашиш:

Анвар Тўйчиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Мирзачўл туманида ҳолатни ўрганди.

Мирзачўл тумани далаларида  2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича Сенаторлар,  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари жойларда бўлдилар. 

Шунингдек, Анвар Тўйчиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида ўрганиш давомида Мирзачўл тумани Мирзачўл СИУ, Пахтазор СИУ, Истиқлол СИУ, Ўзбекистон СИУ худудларидаги “Наврўз”, “Усмон бобо”, “Мехр ғурур”,”Дилмурод омад”, “Жума жамшид” фермер хўжаликлари дала майдонларида пахта йиғим – терими холати ўрганилганда теримчиларга 1200 сўмдан терим пули берилаётганлиги аниқланди. 

Ишчи гуруҳи аъзолари мавсум давомида юзага келадиган муаммолар, пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва олдини олиш бўйича, теримчилар учун яратилган муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини ташкил этилиши ҳамда терим пулларини ўз вақтида берилиши борасида суҳбатлашишди.

Ишчи гуруҳи аъзолари фермерлар, класстерлар, бандликка кўмаклашиш марказидан бошқа ташкилотларни пахта йиғим терими мавсуми давомида теримчиларни жалб қилиш ишларига аралашувига йўл қўймаслик, корхона ташкилот ходимларини уюшган ҳолда жалб қилмаслик холатлари, ҳамда теримчиларни терим ҳақини оширган ҳолатда раҳбатлантириш чораларини кўрилиши борасида таъкидлаб ўтишди.

 Мирзачўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.