Автотранспортга эгалик учун йиллик йиғим жорий этилиши мумкин

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, «Транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғимдан тушадиган маблағлар ҳисобини юритиш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланиши кўзда тутилган.  

Мазкур Низом транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғимдан тушадиган маблағларни жорий қилиш, тўлаш ва ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

Транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб белгиланадиган автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим миқдорини ПФ-5890-сонли президент фармонига мувофиқ туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари белгилашга ҳақли ҳисобланади.

Автотранспорт воситасига эгалик йиғими туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий этилганда мазкур автотранспорт воситасига эгалик йиғимини тўловчи субъектлари томонидан йилда бир марта тегишли туман (шаҳар) бюджетларига тўланади.

Автотранспорт воситасига эгалик йиғими – субъекти бўлиб автотранспорт воситасига эгалик қилувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади.

Автотранспорт воситасига эгалик йиғими – объекти бўлиб техник соз бўлган ва фойдаланишда бўлган автотранспорт воситалари ҳисобланади.

Шунингдек, тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларининг қарорлари билан автотранспорт воситасининг эгаларига бошқа имтиёзлар ҳам берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар, шунингдек, темир йўл, денгиз, дарё ва ҳаво транспорти ҳамда ногиронлар учун махсус жиҳозланган автотранспорт воситаларига йиллик йиғимлар ундирилмайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.