Green Card 2023 лотереясига аризалар қабули бошланмоқда

Green Card 2023 лотереясига аризалар қабули бошланмоқда

АҚШ Давлат департаменти 2023 йилги Green Card лотереясига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланаёганини маълум қилди.

Аризаларни қабул қилиш 6 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади ва 9 ноябрь куни соат 21:00 гача давом этади. 2023 йилда 55 мингта Green Card (Diversity Visas (DVs) тортилади.

Рўйхатдан ўтиш даврида бир нечта ариза топширган шахслар дисквалификация қилинади.

Иштирок этиш учун ариза топшириладиган расмий сайт.

Эслатиб ўтамиз, йиллик DV дастури АҚШга қонуний миграцияси паст бўлган мамлакатлардан 55 минг кишига Америка Қўшма Штатларида доимий яшаш учун виза олиш ҳуқуқини беради. Виза лотереяси ғолибларини танлаш компьютерда яратилган дастур орқали амалга оширилади.

DV-2023 учун ариза топшириш бўйича кўрсатмалар билан бу ерда танишишингиз мумкин.