МИБ қарздор отадан 27 млн.сўм алимент ундирди

МИБ қарздор отадан 27 млн.сўм алимент ундирди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор И.О. ҳисобидан ундирувчи Қ.Д. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор И.О. алимент тўлаши лозимлигини билсада, қасддан ўз даромадини яшириб, алиментларни тўлашдан бош тортиб келган.

Мажбурий ижро бюроси ходимларининг тезкор харакатлари натижасида, қарздорнинг асл даромади аниқланган бўлиб, алиментдан бўлган қарздорлиги қайта ҳисоб-китоб қилинди. Натижада ундирувчи Қ.Д. фойдасига давлат ижрочилари томонидан 27 млн. сўм алимент ундирилиши таъминланди.