Тил – миллатнинг маънавий бойлигидир

Тил – миллатнинг маънавий бойлигидир

Тил – миллат қиёфасининг бир бўлаги. Дунёдаги барча халқлар ҳам ўзининг миллий, расмий тилига эга деб айтолмаймиз. Мутахассисларнинг кузатишларига кўра, бугунги кунда ҳар икки хафтада битта тил йўқолиб бормоқда. Бу ўз навбатида ўша тилда сўзлашувчи халқларнинг йўқолиши демакдир. ЮНЕСКО вакиллари, қачонлардир одамлар сўзлашадиган тилларнинг сони 7 мингдан 8 мингтагача етган бўлса, бугунги кунда сайёрамизда 6 мингта тил мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизи йўқолиб кетиш арафасида, - дея таъкидлашмоқда. Тил – миллатнинг маънавий бойлигидир. Тил нафақат муаммола воситаси балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидан сўзлайди. Шу сабабли ҳам хар бир халқ ўз тили сақланиб қолиши учун ҳаракат қилади.

Бизнинг ўзбек тили қадимий тарихга эга ва жуда бой. Юртимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш, унинг мавқеини ошириш, йўқолиб кетишини олдини олиш, ёшларни тилга бўлган ҳурмат ва эътиборини кучайтириш мақсадида, турли хил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари таълим масканларидаги дарс жараёнлари лотин алифбосига асосланган ҳолда ўтилмоқда. Унга керак бўладиган барча ўқув қўлланма, китоблар лотин алифбосида нашр қилинган.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллигини нишонлар эканмиз юртбошимиз:

 - Ҳар биримиз  давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни, она ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак, - деган улуғвор фикларни айтиб ўтдилар. 

Ҳаттоки давлат органларида иш юритиш ўзбек тилида амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилди. Шунга кўра ДХА тизимининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) ДХМ ҳамда ФҲДЁ бўлимларидаги барча ҳужжатлар ўзбек тилида юритилмоқда.

Бундан ташқари, тизимда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, соҳадаги маънавий-маърифий ишлар бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни муҳокама қилиш ва бартараф этиш юзасидан мониторинг ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Мақсад - тизимда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ижросини ташкил этиш, маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини ўрганиш, бу борада аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳисобланади.

Қачонки биз ўз она тилимизда ўқишни, ёзишни, гапиришни тўхтатар эканмиз бу тил йўқолиб кетиш арафасига келиб қолади. Тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, аньаналарини сақлайди. Шундай экан, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришда, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашимиз керак.

 

Бунёд Юлдашев – ДХА Жиззах вилоят бошқармаси масъул ходими