Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб берилади

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб берилади

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 13-апрелдаги 209-сон қарорига асосан амалга оширилади.

Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади:     

  1. имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси (pdf форматда);
  2. махсус сертификат (pdf форматда).

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг хаққонийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.

Мурожаат қилиш жараёнида ариза берувчи компенсатсияни олиш учун ўзига қулай ҳудуддаги Халқ банки филиалини танлайди.

Ёшлар ишлари агентлиги ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб  15 календарь кун мобайнида махсус сертификатни верификациядан ўтказади.

 

Азиз Умаралиев – Жиззах шаҳар ДХМ ходими