Ўзбекистонда техникумларга кириш учун онлайн ариза топшириш бошланди

Ўзбекистонда техникумларга кириш учун онлайн ариза топшириш бошланди

Ўзбекистонда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги техникумларига онлайн ариза топшириш бошланди, деб хабар бермоқда вазирлик.
Техникумларга ўқишга кириш учун онлайн ариза топшириш платформаси — «texnikum.edu.uz» 25 август, сешанба куни соат 14:00 дан бошлаб ишга туширилди.

Техникумларга электрон платформа орқали қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
- электрон ариза;
- умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
- 3х4 фотосурат.
Эслатиб ўтамиз, туризм техникуми ва коллежларига 2020 йилда ўқишга қабул қилинган барча тингловчилар давлат гранти асосида ўқиши хабар қилинган эди.