Расман: Ўзбекистондаги ОТМлар анъанавий таълимни февраль ойидан бошлайди

Улашиш:

Ўзбекистонда пандемия давридаги таълим аллақачон бошланди. Жорий йилнинг 2 сентябридан мамлакатдаги барча олий таълим муассасаларида онлайн-дарсларга старт берилди. Шунингдек, шу куни ОТМларга кириш имтиҳонлари ҳам бошланди. 

Хўш, мамлакатдаги олий таълим даргоҳларида анъанавий таълим қачон бошланади? Ушбу саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев жавоб  берди. Унинг қайд этишича, олий таълим муассасаларидаги анъанавий таълим иккинчи семестрдан бошланиши кутилмоқда. 

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори асосида талабалар анъанавий таълимни жорий ўқув йилини 2-семестрдан, яни февраль ойидан бошлашни режа қилинган. 

Фарҳод Бабашевнинг таъкидлашича, 16 мартдан 20 мартгача 80 мингдан ортиқ талабаларни вилоятига кузатилган. Aгарда қабул квоталарини кўпайганини ҳисобга олинса, бу йил Тошкент шаҳрига 100 мингдан ортиқ талаба келади. Бу эса эпидемиологик вазиятни издан чиқишига олиб келиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.