» » Давлат хизматлари агентлиги: энди одамлар сарсон бўлмайди

Давлат хизматлари агентлиги: энди одамлар сарсон бўлмайди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Уч йил муқаддам Президентимизнинг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилиб, тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Давлат хизматлари марказларига айлантирилганди. Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиги Бобур Умурзаков соҳада давом этаётган ўзгаришлар, фаолият такомиллашуви жараёнлари хусусида мухбиримизга қуйидагиларни сўзлаб берди.

Ҳозир давлат хизматлари марказлари орқали 143 та турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Агентлик томонидан 2020 йилнинг охирига қадар хизматлар сонини 160 тага етказиш режалаштирилган. 2017 йилда “Ягона дарча” орқали 120 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилган бўлса, ДХА тизимига ўтилгач, мазкур кўрсаткич 2018 йилда 197 минг 196 тага, 2019 йилда эса 408 минг 147 тага етди. Эътиборлиси, ўтган давр  мобайнида давлат хизматларидан фойдаланиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сони 112 тадан 52 тага қисқартирилди. Давлат хизматларини кўрсатиш муддатларини кўрсатиш муддатлари эса икки баробарга қисқарди.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш 10 кунгача муддатда амалга оширилиб, 7 хил ҳужжат талаб қилинган. 2017 йил 1 апрелдан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилиб, рўйхатдан ўтказиш реал вақт режимида, лекин 30 дақиқадан ошмадиган фурсатда амалга оширилиши белгиланди. ДХМ га келиш имкони бўлмаган фуқаролар учун дам олиш кунлари сайёр давлат хизматлари тақдим этилмоқда.  Бугунги кунга қадар сайёр тартибда 3 минг 300 дан ортиқ хизматлар кўрсатилди.

Юртдошларимизга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб барча хизматлар экстерриториал тамойил бўйича йўлга қўйилди, яъни фуқаролар исталган ҳудуддаги давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлди.

Карантин даврида ҳам давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари, қолаверса, ФҲДЁ органлари изчил фаолият юритди.

Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан 2020 йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахсларга жами 99 минг 141 та давлат хизматлари кўрсатилган. Хусусан, жорий йилда  6 минг 277 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ўтган йилга нисбатан 6 ярим марта кўп демакдир.

Қонун бузилиш ҳолатларини ўрганиб, чоралар кўриш ҳам ДХАнинг асосий вазифаларидан биридир. Ташкилотлар кесими бўйича таҳлил қилинганда шу йили жами 673 та қонунбузарлик аниқланган. Айниқса, кадастр, архитектура ва қурилиш ҳамда маҳаллий ҳокимликларда меъёрий ҳужжатлар  талабларига риоя этмаслик  холатлари кўпроқ қайд этилди. Шу боис мазкур идораларга 26 та тақдимнома, 48 та огоҳнома киритилди ҳамда 55 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Талаб эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда давлат хизматлари агентлиги томонидан жорий йил якунига қадар 30 дан ортиқ турдаги давлат хизматларини кўрсатиш режалаштирилмоқда. Масалан, 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб руҳий касалликлар ёки наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотнома фуқароларга фақат давлат хизматлари ёки портал орқали тақдим этилмоқда. Шунингдек, ушбу йилда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн аукцион орқали бериш тартиби жорий этилди. Онлайн аукционлар ДХМларда ташкил этилган “Э-аукцион” майдончаларида ўтказилмоқда.

Шу пайтгача бола туғилганда суюнчи пули ёки дафн этиш нафақаси тайинлашни сўраб пенсия жамғармасига мурожаат қилинар эди. 2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб фуқаролар фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ва дафн маросими учун нафақа тайинлаш, шунингдек, пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатидан мавжудлиги ҳақида ҳамда пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотномаларни давлат хизматлари марказига бориб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали олишлари мумкин.

Шуни ҳам айтиш керакки, кўрсатилаётган хизматлар турларининг ортиши туфайли ДХМга одамлар оқими тобора кўпаймоқда. Бу эса айрим ноқулайликларни келтириб чиқаряпти. Демак, янгича услубдаги, инновацион, келувчилар учун барча қулайликларни ўзида мужассам этган биноларни барпо этиш лозим. Жиззах шаҳар ДХМнинг янги биноси қурилиши ниҳоясига етган. Яқин кунлар ичида мазкур иншоот фойдаланишга топширилади.

Баҳром Мирзақобилов суҳбатлашди.

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:54
МИБ: ижро ҳужжатларининг ҳар 5 тадан 1 таси алимент билан боғлиқ
18:38
Агентлик ходимлари ўзаро беллашдилар
17:14
Xiaomi камера, 4G ва кенг сиғимли аккумуляторга эга «ақлли» соатини 60 доллардан арзонроққа сотишни бошлади
17:12
«Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди
17:10
Билиб қўйган яхши: Иссиқда қайси маҳсулотлар тез айнийди?
10:40
Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди
10:38
Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"
10:37
Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда
10:33
Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби
10:32
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди
10:31
Тошкентда жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди
10:30
Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди
10:29
Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди
10:28
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан... (Видео)
18:30
ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда
09:37
Самарқандда бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР