Зомин туманида ФҲДЁ бўлими далолатнома ёзувлари тўлиқ рақамлаштирилди

Зомин туманида ФҲДЁ бўлими далолатнома ёзувлари тўлиқ рақамлаштирилди

2022 йил 1 январга қадар автоматлашган “ФҲДЁ ягона электрон архиви” тизимини шакллантириш режалаштирилган бўлиб, айни пайтда бу сана яна ҳам қисқариши кутилмоқда. Бунинг учун махсус ускуналар ёрдамида ФҲДЁ архиви ҳужжатларини рақамлаштириш ҳамда йил якунига қадар жараённи тугатиш мақсадида қўшимча архивариуслар ишга олинган.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 сентябрига қадар Жиззах вилояти бўйича ФҲДЁ архиви ҳужжатларининг 86.6 фоизи, яъни 1 млн 98 минг 753 таси рақамлаштирилиб, электрон тизимга киритилган. Натижада, яқин келажакда фуқаролар зарур ҳужжатни 5-10 дақиқада олишлари мумкин бўлади.

Ҳозиргача Зомин туман ФҲДЁ бўлими томонидан мавжуд 263 679 та, яъни, режага нисбатан 109 фоиздан ортиқ далолатнома ёзувлари рақамлаштирилиб, «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритилган.

Қайд этилишича, вилоятнинг Арнасой, Бахмал, Зарбдор, Зафаробод, Зомин, Мирзачўл ва Янгиобод туманлари ФҲДЁ бўлимлари томонидан далолатнома ёзувларини рақамлаштирилишда фаоллик кўрсатдилар. Архив маълумотларини рақамлаштириш кўрсаткичлари  ушбу туманларда ҳозирда якунланган бўлиб, фуқароларнинг жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами  (ЖШШИР)ни киритиш ишлари давом эттирилмоқда.

- “Агентлик томонидан ФҲДЁ архив маълумотларини рақамлаштириш ишларини янада тезлаштириш ҳамда муддатидан олдин тугатиш учун барча ФҲДЁ бўлимларини оптик толали алоқа тармоқларига улаш чоралари кўрилди. Бу эса, маълумотларни «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритиш жараёнини тезлаштириб, масъул ходимларнинг ишини осонлаштиради.

ФҲДЁ архив маълумотларини рақамлаштириш фуқароларнинг сўровларига асосан архив ҳужжатларидан маълумотномалар бериш муддатини 15 иш кунидан саноқли дақиқаларгача қисқартириш имконини беради”, дейди Зомин туман ФҲДЁ бўлими мудираси Санобар Бобобекова.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати