» » Асримиз охирига бориб одамлар 180 ёшгача яшаши мумкин — статистика

Асримиз охирига бориб одамлар 180 ёшгача яшаши мумкин — статистика

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда жаҳонда умр кўриш ёши ўртача 72 ёшдан сал ошади.

Аксарият мамлакатлар аҳолиси 60 ёшидан пенсияга чиқишни бошлайди.

Монреал бизнес-тадқиқотлар мактаби ўтказган статистик таҳлилларга кўра, яна 80 йилдан сўнг одамлар бемалол 130 ёшгача яшай олишади, умр давомийлиги юқори чегараси эса бутунлай йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин экан...

Тадқиқот натижалари «Annual Review of Statistics and Its Application» нашрида эълон қилинди.

Узоқ умр кўриш бўйича сўнгги расмий рекорд 1997 йилда 122 ёшида вафот этган француз аёли Жанна Калманга тегишли. Айни пайтда дунё бўйича 110 ёшдан ошган ўнлаб қариялар умргузаронлик қилмоқда.

Одамлар узоқ яшайвериши жамиятни ҳам ўзгартириб юборади, дейишмоқда тадқиқотчилар.

Масалан, тиббиёт соҳаси, кўп яшагани сайин одамларнинг касалликлар тарихи ҳам «бойиб» бораверади (албатта, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш каби одатлар билан бунинг олдини олиш мумкин).

Одамларнинг узоқ умр кўриши ижтимоий таъминот, пенсия тизими каби соҳаларга жиддий таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўз навбатида, солиқ тўловчилар улуши борган сайин камайиб боради.

Камида 110 ёшгача яшаган одамларни ўрганувчи Узоқ умр кўрувчилар халқаро базаси мутахассисларига кўра, 50 ёшдан бошлаб ўлим хавфи тинмай ўсиб боради, бироқ 80 ёшда секинлашади, 110 ёшга бориб эса ҳатто тенглашиши мумкин. Яъни инсон 110 ёшга тўлганида унинг келгуси йили ўлиш эҳтимоли 50 фоизни ташкил этади, шундан сўнг бу кўрсаткич ошишдан тўхтайди.

Айрим статистик моделлар асримиз охирига бориб узоқ умр кўриш чўққиси 130–180 ёшга етишини кўрсатмоқда. Булар ҳозирча назария, албатта. Омон бўлсак, кўрамиз!

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:53
2021 йил давомида Жиззах вилoяти аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили
16:45
ДХА: Ўзбекистонда ўлимни қайд қилиш бўйича композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилмоқда
16:41
Жиззахда Давлат дастури ижроси юзасидан сифатсиз бирламчи спорт жиҳозлари етказиб берилганлиги маълум бўлди
15:51
Хорижга чиқиш биометрик паспортини “my.gov.uz” орқали олиш тартиби белгиланди
11:19
25 кун ичида Ўзбекистонда 28 киши ис газидан вафот этди
11:18
Ўзбекистондаги илк экошаҳар Фарғонада қурилади
11:16
Эндиликда 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профили баҳоланади
09:56
Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирганига қарамасдан, уларнинг экспортини рекорд даражага етказди
09:49
Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйди
09:47
Ўзбекистон Хитойга мошни экспорт қилиш бўйича биринчи ўринга чиқди
09:46
Эксперт: Ўзбекистонда АЭС қурилиши энергия тақчиллигини бартараф этиш ва келгусидаги блэкаутларнинг олдини олишга кўмаклашади
09:43
Шомуродовнинг дубли ва Машариповнинг «Паненкаси» Ўзбекистонга ғалаба келтирди
09:42
100 миллион доллар ўғирлаган вирус фош этилди
09:40
1 февралдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
09:39
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазият қандай?
13:54
 Онлайн таълим – хақиқатдан ҳам онлайн бўлдими? (пандемиядан илк сабоқлар)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР