Covid-19 га қарши оммавий эмлаш 2021 йил ўрталарида бошланиши мумкин.
Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбарининг ўринбосари Суми Сваминатан маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳозирда 20 дан ортиқ вакцинага номзодлар клиник синовларда ва улардан баъзилари фойда келтиришига умид қилинмоқда. Натижаларни 2021 йил бошига қадар олиш мумкин.
ЖССТ раҳбари ўринбосарига кўра, янги вирусга қарши антитаначаларнинг қон зардобида бир неча ҳафтадан сўнг йўқ бўлиб кетиши бу иммунитет йўқлигидан далолат эмас. Covid-19 га қарши иммунитет механизми ҳали яхши англанмаган.
Aввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши вакцинани биринчи бўлиб ким олишини айтганди. Биринчи даражали гуруҳларга пандемияга қарши курашнинг бошида турган одамлар киради: тез ёрдам машиналари ҳайдовчилари, тез тиббий ёрдам гуруҳлари аъзолари ва бошқа тиббий ходимлар.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, гипертензия, диабет каби касалликларга чалинган кекса одамлар ҳам биринчи бўлиб эмланишини таъкидлади.