Ўзбекистон ўзининг коронавирусга қарши вакцинасини яратишга киришди

Улашиш:

Ўзбекистонда ҳам Covid-19 инфекциясига қарши вакцина яратилмоқда. rost24.uz ахборот сайти ишончли манбаларига кўра, Ўзбекистонда ҳам коронавирусга қарши эмдори яратилиш жараёни бошланган. Деб ёзмоқда rost24.uz

Вакцина  устидаги ишлар якунига етмагунча расмий манбалар бу хабар тафсилотларини очиқлашни истамади. Аммо, Ер юзида 1.3 миллиондан ортиқ одамнинг ўлимига сабабчи бўлган вирусга қарши эмдори тайёрлаш борасида Ўзбекистон олимлари ҳам иш олиб бораётгани хақиқат.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон томонидан яратилаётган ушбу вакцина Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида яратилмоқда.

АҚШ, Россия ва Хитой коронавирусга қарши биринчи бўлиб вакцина ишлаб чиқариш бўйича “пойга”га киришган эди. Хозирги кунда турли давлатларда янги вакцинани кўнгиллиларда синаш жараёни бошланган.

2020 йил 5 декабрь санасида Россия давлати коронавирусга қарши оммавий эмлаш жараёни бошланганини маълум қилган. Италия давлатида эмлаш жараёни жорий йилнинг январь ойида бошланиб, ёз ойларигача давом этиши айтилмоқда. Шунингдек, Европанинг бошқа кўпгина давлатларида ҳам Covid-19 вирусига қарши эмлаш синовлари бошланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.