» » Ёлғон ковид-хабар учун $266,5 минггача жарима ёки 5 йилгача қамоқ

Ёлғон ковид-хабар учун $266,5 минггача жарима ёки 5 йилгача қамоқ

Саудия Арабистонида коронавирус пандемияси ҳақида фейк (ёлғон хабар) тарқатганлар 266,5 минг АҚШ долларигача миқдорда жаримага тортилиши ёки беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС Саудия Арабистони ички ишлар вазирлигига асосланиб хабар берди.

«Кимки коронавирус пандемияси бўйича нотўғри маълумотни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатса ёки бошқаларга шундай хабарни улашса, шунингдек, ваҳима туғдирувчи ёки тегишли (санитария) чораларни бузишга (подшоҳлик аҳолисини) ундовчи фейкларни  эълон қилса 100 минг риалдан 1 миллион риалгача ($26,6 мингдан $266,5 минггача) жаримага ёки бир йилдан беш йилгача қамоқ жазосига тортилади. Ҳар икки жазо чораси бир пайтнинг ўзида қўлланилиши ҳам мумкин», — дейилади Ички ишлар вазирлигининг «Twitter»даги саҳифасида эълон қилинган баёнотда. Қўшимча қилинишича, такрор қоидабузарлик учун жазо чораси икки карра кучайтирилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, 34,2 млн. аҳоли яшовчи Саудия Арабистонида коронавирус пандемияси даврида вирусни юқтириш бўйича 638 327 та ҳолат қайд этилди. Беморларнинг 8 914 нафари вафот этган, соғайганлар — 584 050 киши.

Подшоҳлик аҳолиси коронавирусга қарши вакцинанинг 54 596 890 дозаси билан эмланган.

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19:51
Алимент тўловларини ундириш чоралари кўрилмоқда
09:22
МИБ қарздорнинг мулкига банд солиб қарзни ундирди
09:18
МИБ қарздорликни тўлиқ ундирди
16:27
Жиззахда 4-сектор томонидан Андижон тажрибаси асосида узум етиштирилмоқда
14:42
Бахмалда 5 кун ичида кетма-кет содир этилган иккита қотиллик жинояти жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
12:14
Тошкентда синтетик наркотикларни тарқатиш учун яширин жойларнинг йирик тармоғини яратган ёш қиз ушланган
08:46
Авария ишораси қандай ҳолатларда ёқилади?
08:26
Кимнинг маоши кўпроқ?
08:24
Бразилияга қиш бир ой эрта келди
08:23
Агуэро реинкарнацияси: «Сити» ва «Ливерпул» ўртасидаги бир йиллик кураш тугади
08:21
Маймун чечагига чалинганлар карантинга олинади — Бельгия
08:19
Starlink тезлик бобида симли интернетдан ўзиб кетди
08:18
Билл Гейтснинг севимли смартфони
11:31
ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди
10:08
Сирдарёда 17 ёшли қиз молхонада ўзини осиб қўйди
08:14
Шифокорларнинг ойлиги икки марта ошади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР