Москвадаги оммавий муштлашишдан сўнг 85 нафар ўзбекистонлик мигрантлар ушланиб, улардан 20 нафари давлатдан чиқариб юборилади

Москвадаги оммавий муштлашишдан сўнг 85 нафар ўзбекистонлик мигрантлар ушланиб, улардан 20 нафари давлатдан чиқариб юборилади

Москвадаги оммавий муштлашишдан сўнг 85 нафар ўзбекистонлик мигрантлар ушланган, улардан 20 нафари давлатдан чиқариб юборилади. Қизиқ, илгари Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси муштлашиш ОАВда кўрсатилганидек унчалик ҳам катта бўлмаганини таъкидлаган эди.

Ташқи меҳнат миграция агентлиги маълумотларига кўра, айни пайтда 41 нафар тожикистонлик, 85 нафар ўзбекистонлик ишчилар ҳибсга олинган. 20 нафар ўзбекистонликни депортация қилиш режалаштирилган.

Ҳозирда Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси элчихона билан биргаликда ваколатли ташкилотлар орқали бу воқеани ижобий ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

Шу муносабат билан, Агентлик чет элда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ўзбекистонликлардан ўша давлат қонунларига риоя қилиш, низоли вазиятларга аралашмаслик, муаммолар юзага келганда ваколатли идоралар ва мамлакатимизнинг дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамизки, 1 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 9:00да полицияга Москвада қурилаётган турар-жой мажмуаси ҳудудида меҳнат мигрантлари ўртасидаги жанжал ҳақидаги хабар келиб тушган. Россия матбуотининг хабар беришича, унда 120 дан ортиқ киши иштирок этган. Воқеа жойига зудлик билан полиция ходимлари етиб боришган, улар содир этилиши мумкин бўлган ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олишган. Жабрланганлар бўлмаган.

Можароли вазият иштирокчилари ҳудудий полиция бўлимларига олиб борилган. Ҳодисанинг дастлабки сабаби - маиший низодир.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter