Январь-февраль ойларида қанча фуқаро хорижга ишлаш учун чиқиб кетгани маълум қилинди

Улашиш:

Январь-февраль ойларида 4000 га яқин фуқаро ишлаш учун хорижга жўнаб кетди. Бу ҳақида Ташқи меҳнат мигирацияси агентлиги маълум қилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан пандемия сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни турли хорижий давлатларга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

Бунинг натижасида Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Жанубий Корея ва БАА иш берувчилари билан олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистон фуқароларини ушбу давлатларга ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.

Ушбу давлатлар иш берувчилари ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқароларимиз вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.

Натижада жорий йилнинг январь-февраль ойларида Россия Федерациясига 3209 нафар, Қозоғистон Республикасига 488 нафар, Бирлашган Араб Амирликларига 3 нафар, Корея Республикасида ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган фуқаролардан 101 нафари вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юборилди.

Юртдошларимиз белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.