Жиззахда Lacetti ағдарилиб кетди

Жиззахда Lacetti ағдарилиб кетди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида Lacetti ЙТҲга учраши оқибатида машинадаги йўловчи тан жароҳати олди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа туманнинг «Ғўбдин» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Маржонбулоқ–Зармитан–Қўшработ 4/Р-43 йўлининг 3-километрида рўй берган.

Яъни, туманнинг «Ғўбдин» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Ж. бошқарувидаги Lacetti йўл четидаги устунга урилиб, ағдарилиб кетди. Кўнгилсиз ҳодисага ҳайдовчининг руль бошқарувини йўқотиши сабаб бўлган.

Оқибатда ҳайдовчининг машина салонида бўлган ҳамқишлоғи Д.Б. чап оёқ сон суяги ўрта учлигидан парчаланиб, силжиб синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.