Жиззахда 1 млн сўм эвазига COVID-19’га чалинганлик ҳақида сохта ташхис қўйиб берган шифокорга жиноят иши қўзғатилди

Улашиш:

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори Т.Т. ташхис маълумотномасини қалбакилаштирганлиги аниқланди.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, шифокор туманнинг Ғўбдин қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Навоий кон-металлургия комбинатининг жанубий кон бошқармасига қарашли Маржонбулоқ конида ишловчи С.Т.га ҳеч қаерда рўйхатга олинмаган меҳнатга лаёқатсизлик варақаларига COVID-19 инфекцияси билан касалланишнинг ўртача оғир кечиши ташхиси қўйилган сохта тиббий ҳужжатни тақдим этган.

Ташхисни қалбакилаштириш эвазига шифокор 1 миллион сўм «ҳақ» олган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Аввалроқ Самарқандда тиббий комиссиядан ўтказиб бериш эвазига 600 доллар пора олган шифокор қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.