Жиззахда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида «Nexia 2» йўл четига ағдарилиб кетди — видео

Улашиш:

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида «Nexia 2» йўл четига чиқиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси М-39 халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 971-километрида содир бўлган. «Nexia 2» ҳайдовчиси Тошкент–Термиз йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четига чиқиб ағдарилган. Ҳайдовчи ва йўловчилар биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилган. Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Видео

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.