Шароф Рашидов туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди

Улашиш:

Жорий йилнинг 10 февраль куни соат 14:00ларда, Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М 39 автомобиль йўлининг 982-километрида, “Термиз-Тошкент” йўналишида, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомобилнинг орқа шинаси ҳаво чиқариб юбориши оқибатида, ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.

Натижада, ушбу автомобилнинг икки нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.